28 Август 2025 йил 72

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи «Юлдуз» маҳалласида аҳоли билан учрашди

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Гулистон туманидаги «Юлдуз» маҳалласида бўлиб, маҳаллада аҳоли турмуш тарзи ва ижтимоий шароитларини ўрганди.

Учрашувда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг шароити ўрганилиб, уларнинг кундалик турмушида учраётган муаммолари тингланди. Фуқароларнинг иш билан таъминланиш, ёшлар бандлиги, таълим ва турли ижтимоий масалалар юзасидан билдирган таклиф ва мурожаатлари қайд этилди.

Тадбирда шунингдек «маҳалла еттилиги» ва маҳалла фаоллари иштирок этиб, ҳудуддаги криминоген вазият муҳокама қилинди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида салбий иллатларга қарши курашиш, профилактика тадбирларини кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Бошқарма раҳбари аҳоли муаммоларини ҳал этишда давлат идоралари, маҳалла фаоллари ва жамоатчиликнинг ҳамкорлиги муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, ички ишлар органлари доимо халқ билан яқин мулоқотда бўлиб, жойларда барқарорлик ва тинчликни таъминлаш учун доимий иш олиб бориши қайд этилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech