Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят прокурори тунги вақтда Гулистон шаҳрида ўрганиш ишларини олиб борди
Давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда маҳаллаларда осойишталикни сақлаш бўйича белгиланган вазифалари юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санджар Джапаров ҳамда вилоят прокурори Савид Иматов томонидан Гулистон шаҳрида тунги хизмат фаолиятини ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш ишлари давомида сектор раҳбарлари томонидан Гулистон шаҳридаги Ички ишлар бўлимлари ҳамда Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг тунги иш фаолияти, навбатчилик ҳамда йўналишли патруллик гуруҳларининг хизмат ўташ жараёнлари ўрганилиб, маҳаллаларда жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида, амалга оширилаётган кенг қамровли "ижтимоий профилактика" тадбирларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Тадбир жараёнида, аниқланган барча камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусида хизмат фаолиятини такомиллаштиришга оид мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Вилоят сектор раҳбарларининг ўрганиш ишлари вилоятимизнинг бошқа шаҳар ҳамда туманларида ҳам давом этмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати