23 Май 2025 йил 1006

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг шахсий қабули ўтказилди

Бугунги кун ҳар бир раҳбардан халқ дарди билан яшаши билан бирга муаммоларига ўз вақтида ечим топишни талаб этяпти. Аҳоли мурожаатларини ўрганиш, шу орқали уларга муносиб турмуш шароитини яратиб бериш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Шу мақсадда, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи белгиланган режа асосида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида шахсий қабулини ўтказди.

Қабулга ташриф буюрган ҳар бир фуқарони қийнаётган муаммоси раҳбар томонидан диққат билан эшитилиб, ҳал қилиниш чоралари кўрилди.

Хусусан, жорий қабулда 8 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилиб, ижроси назоратга олиниб, текширув ишлари ўтказилиши белгиланди.

Бу каби қабуллар орқали аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Сирдарё вилояти ИИБ Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи

Text to speech