Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Санжар Джабаров Фуқароларни қабул қилиш хонасида жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилди
Маълумки, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш Ички ишлар органларига юклатилган асосий вазифаларидан биридир.
Бунда Ички ишлар органлари томонидан фуқароларнинг муаммолари шахсий ва сайёр тартибда ўрганиш орқали уларнинг муаммолари ҳал этилиб келинмоқда. Ўтказилган шахсий қабулда, Ички ишлар органларига оид турли хил масаладаги жами 10 нафар жисмоний шахслар ва уларнинг вакилларини мурожаатлари тингланди.
Шулардан 1 нафар жисмоний шахснинг мурожаати бошқарма бошлиғи томонидан ижроси назоратга олинди, 7 нафар жисмоний шахсларнинг мурожаати бўйича фуқарога ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали тушунтириш берилди, 2 нафар жисмоний шахсларнинг мурожаати ўрганиб чиқилаётганлиги тушунтирилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати