8 Апрел 2025 йил
1155
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг аҳоли мурожаатларини тинглаш, масъуллар иштирокида кўриб чиқиш ҳамда уларга ижобий ечим топиш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда тергов ва суриштирув ҳаракатлари билан боғлиқ фуқароларнинг турли муаммо ва мурожаатлари эшитилди.
Бошқарма бошлиғи қабул қилинган ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил этган ҳолда қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар бериб, ижроси назоратга олинди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати