13 Июл 2024 йил
3224
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабулида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санджар Джабаров, тасдиқланган график асосида Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди. Бўлиб ўтган қабулда, Ички ишлар органларига оид турли хил масалалардаги жами 15нафар жисмоний шахслар ва уларнинг вакилларини мурожаатлари Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг тегишли бошқарма ва хизмат раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатлар жойида масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди. Вақт талаб қилинадиган мурожаатларни муддатида ҳал этиш бўйича бошқарма бошлиғи томонидан муддат ва топшириқлар берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати