15 Январ 2025 йил
895
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг вилоят Халқ қабулхонасидаги навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Бугун Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг фуқароларнинг кундалик ва ижтимоий муаммоларини ўрганиши юзасидан навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Ички ишлар органлари хизматига кириш ҳамда тергов ва суриштирув ҳаракатлари ва уй-жой билан боғлиқ фуқароларнинг турли муаммо ва мурожаатлари эшитилди.
Бошқарма бошлиғи қабул қилинган ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил этган ҳолда қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар бериб, ижроси назоратга олинди.