Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник З.Ж.Қаюмов раҳбарлигида Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари ходимларини учун ўқув машғулоти ўтказилди.
Ички ишлар идораларининг тергов ходимлари томонидан тергов қилинаётган жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов сифатини янада ошириш, тергов қилишда далилларни процессуал тартибда олиш ва бу борада уларнинг касб-маҳоратини оширишга қаратилган ўқув семинари вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари адлия катта маслаҳатчиси Р.К.Куранбаев ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник З.Ж.Қаюмовлар томонидан тасдиқланган режага асосан “Фирибгарлик жиноят ишларини қўзғатишда эътибор қаратиш лозим бўлган ҳолатлар ва уларни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан фарқловчи белгилари”, “2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича олий суд пленуми қарори” ва “Жинсий эркинликка қарши жиноятларнинг олдини олиш, фош этиш ва тергов қилишда юзага келаётган муаммолар” мавзусида ўтказилиб, тергов ва суриштирув ходимлари ўртасида дастлабки тергов давомида юзага келаётган муаммолар ўрганилиб, ёш ходимларни мураббийларига кўрсатмалар берилди.