3 Март 2025 йил 3725

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Санжар Джабаров ҳузурида тезкор йиғилиш ўтказилди

Унда вилоят Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиқлари соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида масъул раҳбарлар томонидан вилоятнинг криминоген вазияти, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январидаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлашга оид чора тадбирлар, «Хавфсиз кўча», «Хавфсиз йўлак»ларни ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, кибержиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғиботларни янада кучайтириш, фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида қонуний жавоб қайтариш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишидаги ишларни янада кучайтириш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича қатъий топшириқлар берилди. Ўтган даврда вилоятда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган «Йўл харитаси» асосида тўлиқ ижро этилишини таъминлаш ҳамда ижтимоий профилактика тизимини самарали йўлга қўйиш, жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган манзилларда камералаштириш бўйича амалга оширилган ишлар, кўнгилочар масканлар, тунги клублар атрофида ўрнатилган видеокузатув мосламаларини ишлаш жараёнини назорат қилиш учун профилактика инспектори ва ички ишлар бошқармаси вазиятлар марказига интеграция қилиш, кўп қаватли уйларнинг йўлаклар кириш эшикларида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси томонидан замонавий домофонларни ўрнатиш, фуқаролар гавжум тўпланадиган жойларга марказий автомобиль қатнов йўли ёқасига (SOS) тезкор чақирув тугмаси ўрнатиш ишларини масалаларини муҳокама қилиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан келгусида амалга ошириладиган вазифаларни аниқ ва равшан белгилаб берди.

Йиғилиш сўнгида Рамазон ойига пухта тайёргарлик кўриш, муборак ойни диёримизда кўтаринки кайфиятда ўтказишда лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида ҳам сўз бориб, аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech