Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи фуқароларни қабул қилди
Фуқаролар билан юзма-юз суҳбат орқали уларнинг муаммоларини тинглаш шунингдек, жойида ҳал этиш ҳудуд осойишталигини таъминлашда муҳим омиллардан ҳисобланиб, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров бошқарма биносида мурожаати билан келган 15га яқин фуқароларни қабул қилди. Мурожаатларнинг аксарияти пул олди-берди масалалари, ишга кириш, ишга қайта тиклаш масалаларидан иборат бўлди.
Мурожаатчилардан 7 нафарининг муаммоси жойида ҳал этилган бўлса, 3 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган мурожаатлар муддат талаб этганлиги боис бошқарма бошлиғи томонидан назоратга олинди.
Бу каби қабуллар орқали аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати