1 Апрел 2024 йил 3260

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Фуқароларнинг кундалик турмуш тарзини тизимли равишда ўрганиш, бу борада аниқланган муаммоларни манзилли бартараф этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Санжар Джабаров навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул давомида 15 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 9 нафари қабулнинг ўзидаёқ ҳал этилган бўлса, 1 нафар фуқарога тушунтириш берилди, қолган 5 нафар мурожаатлар ҳал этилиши юзасидан бошқарма бошлиғи томонидан назоратга олинди.

Юзма-юз қабулда эшитилган мурожаатларнинг қонуний ечимини таъминлаш борасида масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Айтиш жоизки, ўтказилаётган фуқаролар билан қабуллар аҳолининг мавжуд масала ва муаммолари ижобий ҳал этилиши билан бирга уларнинг эртанги кунга ишончини оширишда ҳам самарали бўлмоқда.

Text to speech