5 Декабр 2024 йил 2100

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида видеоселектор тарзида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Узоқ муддатга хорижга чиқиб кетган ва қайтиб келган шахсларнинг ҳисобини юритиш соҳасидаги идоралараро ҳамкорликни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаров ҳузурида доимий яшаш жойидан ишлаш ва бошқа мақсадларда чиқиб кетган ва қайтиб келган фуқаролар билан манзилли ишларни амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор тарзида танқидий -таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган видеоселекторда бошқарма бошлиғи томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ва шаҳар-туман Ички ишлар бўлимларида “Узоқ муддатга кетган ва қайтган” шахслар билан Ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳамкор ташкилотлар билан доимий равишда олиб борилаётган профилактик ишлар таҳлил қилиниб, масъул ходимларга меҳнат мигранти сифатида хорижда юрган шахсларнинг барчаси манзилли ўрганилиб, ота-оналари ва бошқа яқинлари билан шунингдек, мигрантларнинг ўзлари билан онлайн гаплашиб профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиши, чет элдаги яшаш ва иш жойларига аниқлик киритилиб, зарурий тавсия ва таклифлар берилиши лозимлиги алоҳида таъкидлаб, керакли кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга хориждан қайтган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, улар тиббий кўрикдан ўтказилиши ҳамда бандлиги таъминланиши бўйича масъул раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech