24 Август 2024 йил
1295
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг фуқаролар мурожаатларини тинглаш, масъуллар иштирокида кўриб чиқиш ҳамда уларга ижобий ечим топиш мақсадида Ички ишлар бошқармасида навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Жумладан қабул давомида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғига 15 нафардан зиёд фуқаролар мурожаат қилишди. Мурожаатларнинг асосий қисмини тергов-суриштирув, йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда ижтимоий масалалар ташкил этди.
Бошқарма бошлиғи қабул қилинган ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил этган ҳолда қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар бериб, ижроси назоратга олинди.