25 Май 2024 йил 2738

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров фуқаролар учун навбатдаги қабули ўтказилди

Вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали ишлаб чиқилган бўлиб, бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарлари томонидан мунтазам равишда қабуллар ташкил этилиб келинмоқда.

Жумладан, вилоят ИИБда ташкил этилган навбатдаги қабул жараёнида 12 нафар фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилган масалалар синчковлик билан ўрганилди.

Қабулда иштирок этган фуқаролардан 8 нафарининг мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди. 2 та мурожаатларнинг ижроси муддат талаб қилганлиги сабабли алоҳида назоратга олиниб, соҳавий хизматларга тегишли топшириқлар берилди. 1 нафар мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech