Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи вилоят Халқ қабулхонасида навбатдаги қабулини ўтказди.
Аҳоли муаммоларини тинглаш, уларнинг дарду-ташвишига шерик бўлиш, муаммоларини ижобий ҳал этиш, оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, бир сўз билан айтганда халқни рози қилиш каби эзгу ишлар давом этмоқда.
Шу мақсадда, вилоят халқ қабулхонасида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Қабулда ҳар бир мурожаатни имкон қадар жойида ҳал этилишига эътибор қаратилди.
Қабулда айрим масалалар қабулнинг ўзидаёқ ҳал бўлган бўлса, ечими бўйича вақт талаб қилинаётган масалалар юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тегишли масъул раҳбарларга топшириқлар бериб, шахсан назоратига олинди.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг шахсий ҳамда сайёр қабуллари вилоятимизнинг ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати