8 Июн 2024 йил 2414

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.

Фуқаролар билан юзма-юз суҳбат орқали уларнинг муаммоларини тинглаш шунингдек, жойида ҳал этиш ҳудуд осойишталигини таъминлашда муҳим омиллардан ҳисобланади. Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров бошқарма биносида мурожаати билан келган 15 га яқин фуқароларни қабул қилди.

Қабулда тергов ва суриштирув ҳаракатлари билан боғлиқ фуқароларнинг турли муаммо ва мурожаатлари эшитилди.

Бошқарма бошлиғи қабул қилинган ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил этган ҳолда қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар бериб, ижроси назоратга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech