16 Апрел 2024 йил 1141

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули вилоят халқ қабулхонасида ўтказилди

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида, вилоят халқ қабулхонасида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.

Қабулда ҳар бир мурожаатни имкон қадар жойида ҳал этилишига эътибор қаратилди.

Ўтказилган шахсий қабулда асосан ишга жойлашиш, тергов масалалари, фирибгарлик масалалари бўлди.

Қабулда айрим масалалар қабулнинг ўзидаёқ ҳал бўлган бўлса, ечими юзасидан вақт талаб қилинаётган масалалар юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тегишли масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг шахсий ҳамда сайёр қабуллари вилоятимизнинг ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech