1 Феврал 2025 йил 2991

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг саккизинчи сессиясида ҳисобот берди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Кун тартибига кўра, вилоятимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда жорий йилда кўриладиган таъсирчан чора-тадбирлар юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг ахбороти тингланди.

Ахборот давомида бошқарма бошлиғи томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг мутлақо янги механизмлари жорий этилиб, ҳуқуқбузарликни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни ижтимоий профилактика чоралари тизими орқали ҳал этиш ҳамда алоҳида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров томонидан тунги хизматга жалб қилинган шахсий таркибга йўриқнома берилиб, ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида ўтказилаётган профилактик тадбирларнинг самарадорлиги ўрганилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech