23 Сентябр 2025 йил 91

Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари психологлари ўртасида “Энг яхши психолог” танлови бўлиб ўтди

Ички ишлар органларида ходимларнинг касбига бўлган ижобий ёндашувини шакллантириш, маҳоратларини ошириб боришга рағбат, соҳавий ходимлар ўртасида ижобий рақобатни тарбиялаш, билим ва кўникмаларини оширишга интилишини кучайтириш мақсадида даврий равишда кўрик-танловлар ўтказиш анъанага айланган. Шундай анъаналарнинг навбатдагиси Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган 18 нафар психолог ходимлар ўртасида ўтказилди. “Энг яхши психолог”ни аниқлаш кўрик-танловида иштирокчиларнинг психология соҳасини ривожлантиришга қаратилган фаолиятлари, тарғибот-ташвиқот ишлари, тренинг, семинар, конференция ва бошқа илмий-маърифий тадбирлардаги иштироки, психология касбини ёритишга қаратилган “Энг яхши психолог” ташриф қоғози видеоролиги, соҳани ривожлантиришга қаратилган ғоя ва уни амалиётга жорий этиш истиқболлари, билим даражасини аниқлашга қаратилган синовлар тажрибали ҳакамлар томонидан диққат билан ўрганилиб, баҳоланиб борилди.

Тўпланган умумбаллар натижасига кўра:

1-ўрин Сайхунобод тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейтенант Машҳура Абдумаликовага,

2-ўрин Сирдарё тумани Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими, вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи, вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи лейтенант Жасурбек Аъзамовга,

3-ўрин Ховос тумани Ички ишлар бўлими, Жамоат хавфсизлиги хизмати, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори катта лейтенант Маҳлиё Ҳамроеваларга насиб бўлди.

Ғолиблар бошқарма бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ғолибларни ғалаба билан табриклаб, Республика босқичида омад тилаб қоламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech