13 Ноябр 2025 йил 16

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан аҳоли мурожаатларини ҳал қилишга бағишланган навбатдаги қабул бўлиб ўтди

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш, уларнинг таклифларини инобатга олиш ҳамда ички ишлар органлари билан халқ ўртасидаги ишонч ва очиқ мулоқотни кучайтириш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Фарух Хайдаровнинг навбатдаги шахсий қабул бўлиб ўтди.

Шахсий қабул давомида вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган фуқаролар томонидан ички ишлар соҳасига доир қатор масалалар ишга жойлашиш, маҳалла ҳудудида жамоат тартибини таъминлаш, ҳайдовчилик гувоҳномаларини тиклаш, шунингдек, процессуал масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Полковник Фарух Хайдаров томонидан ҳар бир мурожаат атрофлича тингланиб, уларни ҳуқуқий асосда ҳал этиш юзасидан тегишли масъул ходимларга аниқ топшириқлар берилди.

Айрим мурожаатлар юзасидан фуқароларга батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, яна бошқа ҳолатлар таҳлил қилиниб, ўрганиш ва ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилишни талаб этувчи масалалар ижроси назоратга олинди.

Айтиш лозимки, бундай шахсий қабуллар мунтазам равишда ташкил этилиб, ҳар бир фуқаронинг мурожаати, фикр ва таклифига жиддий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу эса жойларда фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш билан бирга, ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва халқчиллигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech