28 Август 2025 йил 71

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг аҳоли мурожаатларига бағишланган навбатдаги шахсий қабули ўтказилди

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди. Тадбир давомида фуқароларнинг ички ишлар органларига доир мурожаатлари, мавжуд муаммолари ҳамда таклифлари тингланди.

Тўғридан-тўғри мулоқот жараёнида бошқарма бошлиғи барча мурожаатларни атрофлича ўрганиб, уларни қонуний тартибда ҳал этиш бўйича зарур чораларни кўрди. Айрим мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда уларнинг қонуний манфаатлари таъминланди.

Ички ишлар органлари раҳбарияти аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, мавжуд муаммоларни зудлик билан ҳал этиш мақсадида тизимли ишларни давом эттирмоқда.

Шу билан бирга, бундай юзма-юз мулоқотлар келгусида ҳам мунтазам равишда ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, ҳар бир мурожаат ва таклиф алоҳида эътиборга олинади.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech