Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари фаолиятида мавжуд камчилик, нуқсон ва муаммолар, уларни ҳал этиш борасидаги ишлар, Бошқарма ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан жорий йилнинг учинчи чорак якуни ҳамда тўртинчи чоракга оид дастурда белгиланган вазифалар ижроси муҳокамаси тўғрисида.
Кун тартибидаги масала юзасидан, кириш сўзини Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғиннг ўринбосари полковник Қ.Х.Шерматов очиб, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ, 2023 йил 27 мартда имзоланган Сирдарё вилояти ИИБнинг “Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №49-сонли буйруғи билан Кенгаш фаолияти йўлга қўйилганлигини, унинг таркиби янгитдан тузилганлиги ҳамда вазифа ва функциялари янгиланганлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга, Кенгаш аъзолари билан марказий аппаратда иштирок этаётган барчани таништириб ўтди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари оҳирги вақтларда ижтимоий тармоқларда ИИОлари ходимлари билан боғлиқ тарқалаётган нохуш материаллар кўпайиб бораётганлигини соҳавий хизматлар кесимида ва аниқ рақамларда ўқиб эшиттириб, тасдиқланган ҳолатлар бўйича ходимларга нисбатан кўрилаётган интизомий чоралар тўғрисида ҳисобот бериб ўтди. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш йўналиши, тизимда очиқлик индекси борасидаги камчиликлар ва хизмат интизомини бузилиши ҳолатига алоҳида тўхталиб ўтди.
Бундан ташқари, Ички ишлар органлари тизимига хизматга қабул қилиш тартиби, яқин келажакда Аутсорсинг асосида амалга оширилиши, эндиликда фақат Давлат тест маркази аниқлаган рейтинг асосидагина навбатдаги босқич спорт, суҳбат ва соғлиги жараёнларини текширилишига ўтилишини, ушбу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси тайёрланаётганлигини ҳамда Бош вазирнинг тегишли топшириғи асосида ИИВда Криминология илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш режалаштирилаётганлигини айтиб ўтди.
Шу билан бирга, тизимда коррупциявий ҳолатларни олдини олиш, инсон омилини камайтириш борасида «Е-номзод», «Е-кадр», “Е-ижтимоий ҳимоя” каби рақамлаштириш ишлари фаолллик билан олиб борилаётганлигини айтиб ўтгач, Жамоатчилик кенгаши раиси ва унинг ўринбосарига мурожаат этиб, миллий медиа маконни узлуксиз мониторинг қилиб боришда, Ички ишлар органлари тизими фаолиятига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишида иштирок этишда фаолликка чақирди ҳамда Бошқарма ҳузуридаги Кенгаш олдига қўйилган вазифаларни сидқидилдан бажарилишида ўзаро ҳамкорликка тайёр эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, сўз Кенгаш раиси M.Ш.Ҳайитовгa берилди. Кенгаш раиси томонидан кенгаш олдига қўйилган вазифалар алоҳида ўқиб эшиттирилиб, ҳудудий органлар Жамоатчилик кенгашлари билан ўзаро ҳамкорликда, Ички ишлар органлари тизими имижини ошириш йўналишида ходимларга яқиндан кўмак бериб бориш масъулиятини кучайтириш кераклигига алоҳида урғу қаратилди.
Кенгаш томонидан барча соҳавий ва ҳудудий ички ишлар органлари, шунингдек республика ҳамда вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари билан амалий ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан бир қатор тегишли вазифалар белгилаб олинди.