Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи инспектор-психологлар билан учрашув ўтказди
«Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 110-сонли қарор ижросини таъминлаш юзасидан Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Фаррух Ҳайдаров барча туман (шаҳар) ИИБларда хизмат қилаётган инспектор-психологлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда мазкур қарор ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, улар билан профилактик ишларни самарали ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, учрашув давомида инспектор-психологларнинг хизмат жараёнидаги муаммолари, таклиф ва мулоҳазалар тингланди.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи инспектор-психологларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, хизмат самарадорлигини ошириш ҳамда вояга етмаганлар билан ишлашда замонавий ёндашувларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув якунида мутасаддиларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати