9 Феврал 2024 йил 3754

Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ишчи ва хизматчилари билан навбатдаги йиғилиш ўтказилди

Сирдарё вилояти ИИБ Даволаш профилактика муассасалари тиббиёт бўлими ва Сирдарё вилояти ИИБга бевосита бўйсунувчи 15-сонли Мактабгача таълим ташкилотида меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан навбатдаги йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида хотин-қизлар томонидан  қонунчилик, хизмат ва ижрочилик интизоми, муассасада ўрнатилган ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилиш аҳволи, 2023-йил давомида аниқланган хато ва камчиликлар муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Шунингдек, Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ психологи томонидан хотин-қизлар билан психологик семинар ҳамда тренинг машғулотлари ўтказилди. 

Text to speech