Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаров туманларда ғалла ўрими жараёнларини кўздан кечирди
Шу кунларда кўзни қувнатувчи олтинранг тусга кирган далаларда бўлиқ бошоқлар саф тортгани бобо-деҳқоннинг кечаю-кундуз, вақт билан ҳисоблашмасдан чеккан заҳмати, машаққатли меҳнати маҳсули, албатта.
Эндиги вазифа, ана шу бебаҳо бойликни нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиб хирмонга саранжомлашдир.
Бу борадаги ишларни яқиндан ўрганиш мақсадида вилоят вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаров масъуллар билан биргаликда Сирдарё, Сардоба, Оқолтин ҳамда Ховос туманларидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларида ғалла ўрим-йиғим ишларининг тўғри ташкил қилинганлиги, тадбирга жалб этилган куч-воситаларга яратилган шароитлар, ёнғин ва йўллларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш борасида берилган топшириқ ва кўрсатмаларга қай даражада амал қилинаётганлигини ўрганди.
Ўрганишлар давомида ғалла ўрим-йиғими билан боғлиқ муаммоли масалалар, хусусан ўрим комбайнлари учун ёқилғи мойлаш ҳамда зарурий эҳтиёт қисмларининг ўз вақтида етказиб берилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
Шунингдек, ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиб олиш ва дон топшириш режасини бажариш борасидаги ўрим-йиғим тадбирларини уюшқоқлик билан ташкиллаштириш, ғалла ҳосилини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларни кучайтириш юзасидан масъулларга қатор кўрсатма ва топшириқлар берди.
Бошқармаси бошлиғи деҳқон ва фермерлар ҳамда бошқа мутасаддилар билан самимий суҳбат олиб бориб, ҳосилнинг чўғи, кутилаётган даромад, келгусида ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилашга доир масалалар бўйича ҳам ўзининг таклиф ҳамда тавсияларини билдириб, "... биз сектор раҳбарлари-халқ хизматчисимиз"-дея таъкидлади.
Бу каби ўрганиш ишлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.