Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектори раҳбари полковник Санжар Джабаров ҳузурида Сардоба туманида содир этилган жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектори раҳбари полковник Санжар Джабаров ҳузурида Сардоба туманида содир этилган жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди. Туманнинг Халқобод маҳалласида ташкил этилган муҳокамада шунингдек туман сектор раҳбарлари , корхона ва ташкилот мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда қайд этилишича туман ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган кластер ер майдонларини суғоришда масъулияти чекланган жамият аъзолари Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари тўғрисидаги 117-қарори талабларига зид равишда ҳаракатлар содир этиб туман электр тармоқлари корхонаси манфаатларига жами 1.959.500.000 сўм миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб borilmoqda.Muhokamada қонунбузилиш ҳолати қайд этган кластер мутасаддилари бундан кейин бу каби қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслиги юзасидан қатъий огоҳлантирилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этаётган мазкур жиноят муҳокамасида иштирок этган вилоят 3-сектор раҳбари ушбу ҳолатнинг сабаби ва уни юзага келтирган омилларни атрофлича ўрганди. Шу билан бирга бу каби ҳолатларни олдини олишда жойларда фаолият олиб бораётган профилактика инспекторлари билан биргаликда маҳалла фаоллари ҳам бирдек масъул эканлигига тўхталиб ўтди. Бундай ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик ҳамда жиноятларни олдини олиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Албатта , ҳар бир содир этилган жиноятларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилиши фуқароларни огоҳликка чақириб,келгусида юзага келиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан асрайди.