Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан навбатдаги йиғилиш ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосарининг 2022 йил 23 март кунидаги “Ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида”ги 73-сон фармойишига асосан, Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан навбатдаги саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.
Ушбу машғулотлардан кўзланган мақсад ходималарда Ватанпарварлик туйғуларини ошириш, уларнинг касбий билимларини янада мустаҳкамлаш ҳамда улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишдир.
Саф тайёргарлиги машғулотларида қад ростлаб туриш, жойида туриб бурилиш усуллари, ҳаракат вақтида бурилишлар, жойда турганда ва қуролсиз ҳаракат қилганда ҳарбийча салом бериш, сафдан чиқиш ва сафга қайтиш, бошлиқ олдига бориш ва унинг олдидан кетиш, сафни бошқариш каби амаллар бажарилди.
Шундан сўнг хотин-қизлар билан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида тизимда хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида қонунчилик, хизмат ва ижрочилик интизомига риоя қилиш аҳволи, аниқланган хато ва камчиликлар муҳокама қилиниб, хотин-қизларнинг фаолияти ҳамда оиласида юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди