5 Сентябр 2024 йил 822

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаров ўз қарамоғида бўлган умумтаълим мактабининг биринчи қўнғироқ байрам тадбирида иштирок этди

4 сентябрь санасидан бошлаб бутун республикамиз миқёсида умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йили бошланди. Сирдарё вилоятидаги жами 339 та ўрта таълим мактабларида 156 191 нафар ўқувчи ёшлар таълим-тарбия олишга киришмоқда. Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Санжар Джабаров Оқолтин туманида жойлашган, ўз қармоғида бўлган 10-умумтаълим масканида бўлиб, биринчи қўнғироқ байрам тадбирида иштирок этди. Тадбир аввалида бошқарма бошлиғи сўз олиб илк қадамлар ила мактаб остонасига қадам қўйган болакайлар ўзлари учун керакли бўлган билимларни устозларидан олиб, Ватанимиз учун муносиб ўғил-қизлар бўлиб етишишига, эртанги ёруғ келажагимизнинг мустаҳкам таянчи ва ишончи бўлишига умид қилишини билдирди.

Ўқувчи ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва уларни маънавий дунёқарашини янада бойитиш мақсадида келажак эгаларига бошқарма бошлиғи томонидан китоблар жамланмаси совға қилинди. Куй қўшиқ садолари ила давом этган тадбир давомида барчага ўзгаcаҳ ҳуш кайфият бағишлади.

Шундан сўнг биринчи қўнғироқ садолари ила илк ўқув жараёнлари мустақиллик дарси билан бошланди. Унда ўқувчиларга мустақилликка эришиш тарихи, истиқлол даврида бунёдкорлик ҳамда эришилган ютуқлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech