Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар билан навбатдаги йиғилиш ўтказилди
Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар билан навбатдаги йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш кун тартибида 3 та масала кўриб чиқилди. Дастлаб хотин-қизлар ўртасида қонунчилик, хизмат ва ижрочилик интизомига риоя қилиш аҳволи, аниқланган хато ва камчиликлар муҳокама қилиниб, келгусида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Шунингдек, Сирдарё вилояти Ички ишлар органларига хизматга қабул қилинган хотин-қизлар жамоага таништириб ўтилди. Шундан сўнг “Аёл – миллат таянчи”, “Жасорат ва буюклик тимсоли - аёл” номли китобларнинг тақдимоти ўтказилиб, ушбу китоблар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Йиғилиш сўнгида Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ психологи томонидан хотин-қизлар билан бир нечта психологик-тренинглар ўтказилди.