12 Октябр 2023 йил 8820

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқарма бошлиғи ҳамда вилоят прокурори Гулистон тумани Ички ишлар бўлимининг тунги хизмат фаолиятини ўрганилди.

Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятини “Хавфсиз ҳудуд”га айлантириш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинган эди. Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Санджар Джабаров ҳамда вилояти прокурори Савид Иматов томонидан Гулистон туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида ўтказилаётган профилактик тадбирларнинг самарадорлиги ўрганилди.

Даст аввал масъуллар биргаликда Гулистон туманида тергов-тезкор гуруҳига жалб қилинган ходимлар билан хизмат вазифалари юзасидан суҳбатлашиб, уларга қўшимча йўриқнома берилди, шунингдек, туман ИИБ навбатчилик қисмига ташкил этилган ситуацион марказ фаолияти, туман ИИБдаги сўровхонада олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Мазкур ўрганишлар давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсия, кўрсатма ва топшириқлар берилиб, маҳаллаларда жиноятларни олдини олиш мақсадида, амалга оширилаётган кенг қамровли "ижтимоий профилактика" тадбирларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech