Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар «Тараққиёт» маҳалласидаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Гулистон шаҳри «Тараққиёт» маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганишлар аввалида Давлатимиз раҳбарининг «Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш бўйича ташкилий-профилактик тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш, криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда алоҳида ёндашув асосида манзилли ишлаш механизмларини жорий этиш» ҳақидаги қарори ижроси доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ёшларни оғир ижтимоий оқибатларга олиб келувчи ҳуқуқбузарликлардан асраш борасида олиб борилаётган профилактик чора-тадбирлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудида ўтказилган «уйма-уй» профилактик суҳбатлар, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тарғибот ишлари ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишда кенг жамоатчиликни жалб этиш борасидаги фаолият натижалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ички ишлар бошқармаси бошлиғи алоҳида тоифадаги шахслар — пробация назорати остида бўлганлар, муқаддам судланганлар ва ижтимоий назоратга муҳтож шахслар билан индивидуал суҳбатлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ўрганди ҳамда қайта жиноят содир этишнинг олдини олиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Учрашув якунида ички ишлар органлари ходимларига аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида тизимли ишлаш, шунингдек, давлат раҳбарининг мазкур қароридан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати