15 Август 2025 йил 293

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ободонлаштириш ишлари ўрганилди

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Гулистон шаҳрининг «Обод Юрт» маҳалласида бўлиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ташриф давомида маҳаллада криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида кўрилаётган профилактик чоралар таҳлил қилиниб, маҳалла фаоллари ва масъул идоралар ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, инфратузилмани яхшилаш ва аҳоли учун қулай шароитлар яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди. Болалар учун йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш мақсадида махсус майдончанинг ташкил этилгани алоҳида қайд этилиб, ёш авлоднинг хавфсизлигини таъминлашда бу каби лойиҳаларнинг аҳамияти муҳим эканлиги таъкидланди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech