Сирдарё вилояти бўйлаб "Пайшанба профилактик куни" муносабати билан жойларга бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилди.
,,2025 йилда Республика маҳалларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сон қарорини ижросини юзасидан Сирдарё вилояти прокуратурасида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноятнинг олдини олиш борасидаги кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари ва маҳалла еттиликларининг амалга оширилган ишлари атрофлича таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиш лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Вилоят ҳудуди бўйлаб аёллар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида ишсиз бўлган хотин-қизлар учун "Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди. Шунингдек хотин-қизлар ўртасида кибержиноятларни барвақт олдини олиш юзасидан келгусида хотин-қизлар жиноят ва ҳуқуқбузарликдан жабрланиб қолмаслигларини олдини олиш мақсадида улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Бошқарма Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими томонидан Пробация назорати остидаги жазо ўтаётган шахслар учун сайёр судлар ташкил этилиб, суд томонидан қўйилган чекловларга амал қилмай, жазони ўташдан бўйин товлаб юрган шахсларни жазоси оғирига алмаштирилган бўлса, суд томонидан тайинлаган жазони ўташ тартиб-қоидаларига риоя қилиб, ўзига тўғри хулоса чиқарган, тузалиш йўлига кирган назорат остидаги шахслар ўталмай қолган жазо муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Вилоят Қўриқлаш бошқармаси масъуллари ҳамда маҳалла профилактика инспекторлари билан биргаликда жиноятчиликни олдини олиш бўйича савдо дўконлари ва хонадонларни қўриқлаш пультига улатиш ҳамда видеокузатув камераларни ўрнатиш бўйича аҳоли ўртасида профилактик ишлар амалга оширилди.
Бундан ташқари, жойларда профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла вакиллари ҳамкорлигида судларда низолашаётган оилалар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Ушбу шахсларга ҳимоя ордерлари расмийлаштирилди ва чекловлари тушунтирилди.
Гулистон шаҳрини обод масканга айлантириш мақсадида эълон қилинган "долзарб 10 кунлик" тадбирлари давомида ободонлаштириш қоидаларига амал қилмаган фуқароларга нисбатан қонуний тартибда чоралар кўриб келинмоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида Сирдарё тумани ҳудудида "Диққат пиёда" ойлиги тадбири муносабати билан умумтаълим мактаби ўқувчилари билан тарғибот тадбири ўтказилди. Тарғибот тадбири давомида эртамиз келажаги бўлган ўқувчи ёшларга пиёда, велосипедда ҳамда йўловчи сифатида ҳаракатланиш тартиби ва меъёрлари тушунтириб ўтилди.
Бу каби тадбирлар вилоят ҳудуди бўйлаб самарали ташкил қилиб келинмоқда.