15 Май 2025 йил
308
Сирдарё вилоят ИИБ раҳбарияти фуқаролар мурожаатлари юзасидан қабуллар ўтказди
Сирдарё вилоят халқ қабулхонасида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Фаррух Ҳайдаров тасдиқланган график асосида ҳафтанинг душанба куни фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар, шахсий ва ижтимоий-ҳуқуқий масалалар, шунингдек, жойларда юзага келаётган муаммолар диққат билан тингланди.
Ҳар бир мурожаат бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ички ишлар бошқармаси раҳбари мурожаатларнинг ҳуқуқий асосда кўриб чиқилиши, фуқароларнинг муаммоларини ечишда очиқ ва ҳалол ёндашувни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Қабул якунида мурожаат этган шахсларга қонуний тартибда жавоб бериш учун масъулларга топшириқлар берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати