26 Апрел 2025 йил 725

Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг шахсий қабули бўлиб ўтди

Қабул давомида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.

Кўриб чиқилган мурожаатлар бўйича аризалар қабул қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech