26 Сентябр 2023 йил 1990

Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони шахсий таркиби ўртасида спорт машғулотлари ўтказилмоқда

Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси, Жамоат хавфсизлиги хизмати, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони шахсий таркибининг тезкор-хизмат ва жанговар вазифаларни бажаришда жисмоний ва психологик шайлигини шакллантириш, турли ҳуқуқбузарликлар профилактикасида жисмоний куч ишлатиш, курашнинг жанговар усулларини ва махсус воситаларини моҳирона қўллаш, тезкорлик, шунингдек, хизмат фаолияти жараёнида юқори ишчанликни таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгиланди.  Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи талаблари асосида, Сирдарё вилояти ИИБ Касбий тайёргарлик масъул ходимлари иштирокида спортнинг енгил атлетика 100 метр, 3000 метрга югуриш, тўсинда тортиниш бўйича мунтазам равишда машғулотлар ўтказилиб келинмоқда. Ушбу буйруқ талаблари асосида Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимларидан хар ойи якуни бўйича ўтказилган синовлар таҳлил қилиниб, бунда паст кўрсаткичга эришган ходимлар билан қўшимча спорт машғулотлари ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.

Text to speech