21 Июл 2022 йил 225

Сирдарё вилоятининг барча шаҳар-туманларида "Оқила аёллар" ҳаракати давом этмоқда.

Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Тожибоева, Дин ишлари бўйича ҳудудий қўмита ходими З.Халбекова, Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Эсонова, Вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари Г.Мирзабекова, вилоят бош отинойи М.Мелибоевалар иштирокида Мирзаобод тумани тарғибот гуруҳи раҳбари Н.Бийматовалар иштирокида тумандаги "М.Улуғбек" МФЙ 25-умумтаълим мактаби биносида маҳалла аёллари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, зўравонликларни олдини олиш, турли интернет ҳуружларидан асраш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини, фарзандлар тарбиясидаги бурчини тушунтириш, миллийлик урф одатларимизни қадрлаш, кийиниш ва муомала маданияти, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, фарзандлар тарбиясидаги бурч, хотин-қизлардаги ибо-ҳаё, ўзбек аёлига хос ҳислатларни шакллантириш мавзуларида учрашув ўтказилди. Тадбирда 42 нафар хотин-қизлар иштирок этдилар.

Text to speech