14 Август 2021 йил 368

Сирдарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди

“Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Сирдарё вилояти кенгашининг 2021 йил оммавий спорт тадбирлари йиллик тақвим режасига асосан Сирдарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида мини-футбол спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларидан иборат бўлган жами 12 нафар жамоалар олимпиа тизимида ўзаро бахс олиб боришди. Ўтказилган мусобақа кескин ва муросасиз тарзда ўтди.

Мусобақа якуний натижаларига кўра фахрли 1 ўрин Сирдарё вилояти ИИБ терма жамоасига, 2 ўрин Чегара қўшинларига қарашли 9252 ҳарбий қисм терма жамоасига ва 3 ўрин Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси терма жамоасига насиб этди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совринли ўринларни қўлга киритган иштирокчилар Сирдарё вилояти “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамиятининг диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech