15 Апрел 2022 йил 277

Сирдарё вилояти Юридик техникуми процессуал ҳуқуқи фанининг дастлабки тергов ва суриштирувнинг умумий шартлари мавзуси бўйича ўқув машғулотлари ўтказди.

Жорий йилнинг 27 январь куни Сирдарё вилояти Юридик техникуми ҳамда вилоятнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси, Ташкилий бошқарма юридик таъминлаш гуруҳи етакчи юрисконсульти, майор Ж.Р.Абдусаматов томонидан юридик техникумнинг 2-босқич ўқувчилари ўртасида жиноят процессуал ҳуқуқи фанининг дастлабки тергов ва суриштирувнинг умумий шартлари мавзуси бўйича ўқув машғулотлари ўтказди.

Машғулот давомида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрь кунидаги 442-сонли қонуни ҳамда Жиноят процессуал қонунчилигида белгиланган нормаларнинг мазмун моҳиятлари ўқувчиларга тўлиқ етказилди.

Дарс жараёнида Сирдарё вилояти юридик техникум 2-босқич ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Text to speech