1 Декабр 2021 йил 274

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБда “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ, этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 6099 сон фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрь кунидаги “Аҳолининг оғлом турмуш тарзини қўллаб-қуватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”га 735 сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 17 январдаги “Ички ишлар органларида хизмат, жанговар, жисмоний ва аҳлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда 2021 йил 09 ноябрь кунидаги фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек ички ишлар органлари ходимлариниг касбий тайёргарлик даражасини янада мустаҳкамлаш борасида Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ таркибидаги бўлинмалар ходимлари ўртасида 2021 йилнинг 01 декабрь куни спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
2021 йил 15 ноябрь кунидан, 15 декабрь кунига қадар ўтказилаётган “Касбий тайёргарлик ойлиги” тадбирлари даврида ўтказилган ушбу мусобақада Бошқарма ППХ ва ЖТСБ таркибидаги бўлинмалар, яъни бошқарма аппарати, ИСОМТЎХТ отряди, Реабилитация қилиш маркази, Махсус қабулхона, Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими, Алоҳида конвой бўлинмаси ҳамда Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳидан ташкил топган жами 7 та жамоалари ўртасида кўтаринки руҳда ўтказилди.
Бошқарма ППХ ва ЖТСБ спорт залида бўлиб ўтган ва муросасиз баҳсларга бой бўлган ушбу мини футбол ўйинлари якунларига кўра, Бошқарма ППХ ва ЖТСБ ИСОМТЎХТ отряди жамоаси фахрли 1 ўринни, Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими жамоаси фахрли 2 ўринни ҳамда Алоҳида конвой бўлинмаси жамоаси фахрли 3 ўринни эгаллашди. Ўтказилган мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга Бошқарма ППХ ва ЖТСБ бошлиғининг эсдалик совғалари топширилди.
Ўтказилаётган “Касбий тайёргарлик ойлиги” тадбирлари даврида Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ таркибидаги бўлинмалар ходимлари ўртасида спортнинг бошқа турлари бўйича ҳам спорт мусобақаларини кўтаринки руҳда ўтказиш белгилаб олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ

Text to speech