15 Ноябр 2021 йил 288

Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари ходимлари “Яшил макон” умуммиллий тадбирида фаол иштирок этишмоқда

Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик билан бошлаш ташаббуси илгари сурилди.
Хусусан, ушбу лойиҳа доирасида Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари ходимлари айни кунларда мазкур акцияда фаол иштирок этмоқда.
Акция бошланган кундан буён Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан хизмат бинолари атрофига 164 туп манзарали дарахтлар, 122 туп бута кўчатлари ҳамда 78 туп ҳар-хил турдаги мавсумий гуллар экилди.
Бу борада вилоятнинг Мирзаобод, Оқолтин ҳамда Сардоба туманлари ИИБ МваФР бўлинмалари етакчилик қилмоқда.

Сирдарё вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech