18 Декабр 2021 йил 273

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари “Яшил макон” умуммиллий тадбирида фаол иштирок этмоқда.

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали яшил майдонларнинг ҳажмини 30 фоизга ошириш режалаштирилгани муносабати билан Сирдарё вилояти ҳудудида экологик муҳитни янада яхшилаш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари фаол иштирок этиб келмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 17 декабрь кунига қадар Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари ходимлари томонидан яшаш Хизмат бинолари ва уларнинг атроф ҳудудларига 303 дона, бириктирилган маҳаллаларга 205 дона, ва бошқа ҳудудларга 167 дона, хонадонларга 299 дона, хар хил турдаги кўчатлар экилди.

Ушбу йўналишда олиб борилаётган амалий ишлар давом этмоқда.  

 Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech