15 Декабр 2021 йил 658

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи майор Бозорбоев Бехзод Иброҳим ўғлининг Сирдарё вилояти аҳолисига мурожаати.

Сирдарё вилояти ИИБнинг барча тизимлари қатори Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан 2021 йилнинг ўтган 11 ойи давомида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги, паспорт-виза тизими қоидаларига риоя этиб яшашларини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини  идентификация ИД-карталари ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортлари билан ҳужжатлаштириш борасида Ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари доирасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4079–сонли Қарор талаблари асосида ҳозирги кунга қадар Сирдарё вилояти ИИБ  Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан, Сирдарё вилоятида доимий яшовчи жами 49.129 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштириб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрьдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ИД-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065 сонли Фармони қабул қилинганлиги муносабати билан аҳолини идентификация ИД-карталари билан ҳужжатлаштириш бўйича жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 27.417 нафар фуқароларга ўрнатилган нусхадаги идентификация ИД-карталари расмийлаштириб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 та Фармонларига асосан, Сирдарё вилояти ҳудудида яшовчи 182 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди. Вилоят бўйича жами бўлиб 2198 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тан олиш бўйича ҳужжатлар топширган бўлиб, уларнинг 2106 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олинди. Ҳудудий ИИБ М ва ФР хизматлари томонидан уларнинг барчасига идентификация ИД-карталари учун талабномалар шакллантирилди ҳамда 2104 нафарига ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси идентификация ИД-картаси расмийлаштириб берилди. Қолган Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тан олиш бўйича ҳужжат топширган фуқаролиги бўлмаган шахслар бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда. Вилоятимиз ҳудудида вақтинча яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг 128 нафаридан доимий яшашга қолишлари учун ҳужжатлар қабул қилинди. Шунингдек, 151 нафар хорижий фуқаролар ва 163 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларни Республикамиз ҳудудига доимий рўйхатдан ўтиш учун топширган ҳужжатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ М ва ФРББ дан рухсат келган бўлиб, уларга идентификация ИД-карталари расмийлаштириб берилди. Вилоят ҳудудида жами 111 нафар хорижий фуқаролар бўлиш қоидасини бузганлиги аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддасига асосан маъмурий чоралар кўрилган. Бундан ташқари 1269 нафар хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатлари узайтириб берилди. Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан назоратга олинган бўлиб, амалий ишлар давом эттирилмоқда.

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ  М ва ФРБ

Text to speech