19 Август 2021 йил 675

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи вилоят Ҳалқ қабулхонасида шахсий қабулини ўтказди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Ҳ.Бўронов томонидан 18.08.2021 йил куни соат 14:00дан 16:00гача бўлган вақт оралиғида Сирдарё вилояти халқ қабулхонасида Президент Админстрацияси томонидан белгиланган жадвал асосида шахсий қабул ўтказди.
Ўтказилган шахсий қабулда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вируал қабулхонасига йўллаган ҳозирги кунга қадар ҳал этилмасдан келинаётган 7 нафар мурожаатлар билан келган фуқароларни қабул қилди.
Вилоят халқ қабулхонасида шу кунга қадар ҳал этилмаган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланиб, 3 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб жойида ижобий ҳал этилди, қолган 3 нафар фуқаронинг мурожаати Бошқарма бошлиғи томонидан ижроси назоратга олинди, 1 нафар фуқаронинг мурожаати бўйича ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали тушунтириш берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Мурожаатлар билаш ишлаш гуруҳи

Text to speech