11 Август 2021 йил 568

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Ҳ.Бўронов Сирдарё вилояти Халқ қабулхонасида шахсий қабулини ўтказди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Ҳ.Бўронов томонидан Сирдарё вилояти халқ қабулхонасида Президент Админстрацияси томонидан белгиланган жадвал асосида шахсий қабул ўтказди.
Ўтказилган шахсий қабулда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вируал қабулхонасига йўллаган ҳозирги кунга қадар ҳал этилмасдан келинаётган мурожаатлардан 8 нафар мурожаатлар билан келган фуқароларни қабул қилди.
Вилоятнинг халқ қабулхонасида шу кунга қадар ҳал этилмаган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда бошқа масаладаги фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Шундан, 6 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб жойида ижобий ҳал этилди, қолган 2 нафар фуқаронинг мурожаати Бошқарма бошлиғи томонидан ижроси назоратга олинди.
Ҳусусан, Б.Ф.Чулиеванинг оила турмуш доирасидаги мурожаати бўлиб, унда турмуш ўртоғи 1996 йилда туғилган, И.Ўринбоев томонидан нарсалари бермасдан хақорат қилганлиги маълум қилиб турмуш ўртоғига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Ҳолат юзасидан, терговга қадар текширув ўтказиб, И.Ўринбоевга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжаталр қонуний чора кўришлик учун Гулистон туман ЖИБ судга юборилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Мурожаатлар билаш ишлаш гуруҳи

Text to speech