29 Июл 2021 йил 719

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Ҳ.Бўронов Ширин шаҳрида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Бугун халқ билан бирга, ёнма-ён, елкама-елка умр гузаронлик қилиш ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклайди. Аҳолининг дардини тинглаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш секторлар фаолиятининг бош мақсадига айланган десак хато бўлмайди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, вилоят 3-сектор раҳбари томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан ҳудудларга чиқиш орқали сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.

Шу боис Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Ҳ.Бўронов Ширин шаҳар хокимиятида сайёр қабулини ўтказди. Ўтказилган сайёр қабулда жами 17 нафар фуқаро қабул қилиб уларнинг шу кунга қадар Ширин шаҳар миққёсида ҳал этилмасдан келинаётган масалалари вилояти миқёсида ҳал этилди. Шундан, 14 нафар фуқарони қийнаб келаётган масаласи жойида ўрганиб чиқилиб шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, 3 нафар фуқаронинг ҳал этилмаган масаласи бўйича ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали тушунтириш берилди.

Масалан, 3 нафар фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти вируал қабулхонасига мурожаат қилиб, унда Ширин шаҳар ҳудудида жойлашган “Шохрух Темурбек” МЧЖ номли бетон ишлаб чиқариш корхонасидан чиқаётган тутундан аҳоли заҳарланаётганлигини, шу боис мазкур бетон ишлаб чиқариш корхонасини бошқа жойга кўчириш масаласидаги мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал этилди.

Бош вазирнинг тадбиркорларни мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси орқали келиб тушган ҳозирга кунга қадар ҳал этилмасдан келинаётган тадбиркорларнинг мурожаатлар жами 4 та сектор кесимида 42 тани ташкил этади. Шундан, ҳал этилмасдан келинаётган 42 мурожаатларни ўрганиш давомида, 7 та мурожаати жойида ўрганиб чиқилиб ижобий ҳал этилди.

Ўтказилаётган ҳар бир учрашувда фуқаролар ҳаётида учрайдиган муаммоларга барҳам бериш, уларни қийнаб келаётган масалаларни ижобий ҳал қилиш, шунингдек халқни рози қилишдек эзгу ишларни амалга оширишга бош мақсад сифатида қаралмоқда.

Қабул жараёнларида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар сектор раҳбари томонидан ўрганиб чиқилиб, уларни ижобий ҳал этилиши учун мутасаддиларга топшириқлар берилмоқда.

Сирдарё вилояти Ахборот хизмати.

Text to speech