26 Ноябр 2021 йил 329

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Оқолтин туманининг “Янгидавр” ҳамда “Андижон” маҳаллаларида оммавий сайёр қабулини ўтказилди.

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Ҳ.Бўронов Оқолтин туманининг “Янгидавр” ҳамда “Андижон” МФЙларида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Тадбирда туман Халқ қабулхонаси раҳбари, туман сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Аввало, бошқарма бошлиғи куннинг биринчи ярмида “Янгидавр” маҳалласида фуқаролар мурожаатларини тинглади.

Ўтказилган сайёр қабулда фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг мазмунига эътибор қаратадиган бўлсак, асосан тиббиёт соҳаси, яъни даволаниш, уй-жой олиш масаласи, яшаш хонадонининг коммунал тўловлардан қарздорлик масаласи, моддий ёрдамга муҳтожлиги, кредит олиш масаласи, фуқаролик паспорти олиш, ногиронлик учун дори-дармон олиш масалаларида муаммолар билан мурожаат қилинди.

Сайёр қабул жараёнида маҳаллада истиқомат қилувчи 14 нафар фуқаролардан 27 та мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган ушбу мурожаатларнинг 4 таси сайёр қабулнинг ўзидаёқ ҳал этилди, 5 тасига ҳуқуқий тушунча берилди, қолган 18 та мурожаат бошқарма бошлиғи томонидан назоратга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Ҳ.Бўронов томонидан куннинг иккинчи ярмида Оқолтин тумани “Андижон” маҳалласида фуқароларни ижтимоий муаммоларини ўрганиш юзасидан оммавий сайёр қабулини давом эттирди.

Сайёр қабул жараёнида маҳаллада истиқомат қилувчи 27 нафар фуқаролардан 41 та мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган ушбу мурожаатларнинг 3 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилди, 9 тасига ҳуқуқий тушунча берилди, қолган 29 та мурожаат бошқарма бошлиғи томонидан назоратга олинди.

Ушбу маҳаллада ўтказилган сайёр қабулда фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг мазмунига эътибор қаратадиган бўлсак, суюлтирилган газ билан таъминлаш, уй-жой билан таъминлаш, кўчасини таъмирлаш, моддий ёрдам олиш, электр энергия учун бетон устунлар ўрнатиш, 12-сонли умумтаълим мактабини сифатли кўмир билан таъминлаш, ишсизлик, тиббий ёрдам олиш, кадастр ҳужжатларини тўғирлаш, фуқаролик паспорти олиш, боғча қурилиши учун кредит олиш масалаларида муаммолар билан мурожаат қилинди.

Биргина мисол, ушбу маҳалладаги 6 нафар аёл ишсиз эканлиги, улар ҳозирги кунда оилавий шароитларини яхшилаш масаласида бошқарма бошлиғига мурожаат қилишди. Бошқарма бошлиғи томонидан ушбу аёллар тумандаги тикувчилик цехига олиб борилиб, шу ернинг ўзида аёллар иш билан таъминланди.

Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Бундай сайёр қабуллар вилоятимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech