11 Август 2022 йил 411

Сирдарё вилояти ИИБ аппаратига бевосита бўйсунувчи бўлинмалар даволаш-профилактика муассасалари тиббиёт бўлимида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Сирдарё вилояти ИИБ аппаратига бевосита бўйсунувчи бўлинмалар даволаш-профилактика муассасалари тиббиёт бўлимида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, улар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб, хотин-қизлар фаолияти, уларни қўллаб-қувватлашга доир қонунчиликдаги янгиликлар, ўзгаришлар билан таништирдилар. Шунингдек, тиббиёт бўлимида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида қонунчилик, хизмат ва ижрочилик интизомини мустаҳкамлаш, зиммасига юкланган масъулиятли вазифани бекаму кўст адо этиш, жамоат ишларида фаол бўлиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиш, турли хил ноқонуний ҳаракатларга аралашиб қолмаслик, ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг гувоҳи бўлганда бу ҳақида зудлик билан хабар беришлари тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда иштирок этаётган аёлларга хотин-қизлар жиноятчилиги, уларни олдини олиш ҳақида кенг тушунчалар берилиб, Сирдарё вилоятида аёллар, айниқса тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизлар томонидан қандай турдаги жиноятлар кўпроқ содир этилаётганлиги, уларнинг аянчли оқибатлари, мазкур жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтилди ҳамда бу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик ҳақида тушунтирилди. Йиғилиш сўнгида тиббиёт бўлимида фаолият юритаётган хотин-қизлар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан аниқ жавоблар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech