13 Ноябр 2021 йил 488

Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда Гулистон Давлат Университети билан ҳамкорликда ижарада яшаётган талабалар билан профилактик суҳбатлар ўтказиб келинмоқда…

Ҳозирги кунда Гулистон Давлат Университетида 8 340 нафар талабалар таълим олиб, улардан 1 860 нафари Гулистон шаҳар, Гулистон ва Боёвут туманларида аҳолининг шахсий уйларида ижарада яшашмоқда.
Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳодимлари ҳамда Гулистон Давлат Университети ўқитувчилари билан ҳамкорликда ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш хонадонларига бориб, улар билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида суҳбатлар ўтказилмоқда.
Жумладан: 2021 йил октябрь ойида Гулистон Давлат Университети талабалари Ф.Т ва О.К лар ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, бир-бирларига оғир тан жароҳати етказганликлари бўйича жиноят иши қўзғатилганлиги ҳамда 2021 йил 10 ой мобайнида 9 нафар талабалар томонидан ўзларига тегишли бўлган уяли алоқа телефонларини ҳар ҳил ҳолатларда йўқотганлиги, шу каби жиноят ва сальбий ҳолатларни келиб чиқиш сабаблари ва уларга яратилган шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда.
Шу билан бирга, бугунги кунда айрим талаба ёшлар томонидан, телефон ва интернетдан нотўғри мақсадларда фойдаланиш, фирибгарлик ва майда талон-тарожлик каби жиноятларни содир этилишини олдини олиш, тунги вақтларда кўчаларда бемақсад юриб ҳар ҳил кўнгилсиз ҳодиса ва ҳолатларга учрамаслик, шунингдек, бугунги кунда оммалашиб кетган интернет тармоқларида ҳар ҳил таваккалчиликка асосланган (1xbet, linebet, mostbet) ўйинларини ўйнаш сальбий оқибатларга олиб келиши ва қишнинг совуқ кунларида ётоқ жойларида “ис газидан” заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан уларнинг яшаш манзилларига ташриф буюрип, яшаш муҳитлари ўрганилиб, хонадон эгалари ва талабалар билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.

Text to speech