29 Апрел 2022 йил 300

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лицей ўқувчилари билан учрашди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шуҳрат Ҳусанович Бўронов ИИВ Сирдарё академик лицейида таҳсил олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчилар билан учрашув ўтказди. Учрашувда Бошқарма бошлиғи ўқувчиларга юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларга ҳамда ички ишлар органларида ходимларнинг ижтимоий ҳимояси хусусида тўхталиб ўтди ва мазкур ислоҳотларнинг амалдаги намунаси сифатида ўқувчиларнинг ҳар бирига спорт кийим-бошлари жамланмаси ва спорт сумкаларини топширди.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғи ўқувчилар билан шахсан суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва қизиқишларини ўрганди. Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган суҳбатда аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли раҳбарларга кўрсатмалар берилди. Учрашув якунида битирувчи курс ўқувчиларига олий таълим муассасалари талабаси бўлишда омад тилади.

Бундан ташқари, полковник Шуҳрат Ҳусанович лицейдаги таълим-тарбия жараёнини билан танишиб, ўқувчилар ўртасида инглиз тилида ўтказилаётган “We love English“ тадбирида ҳам кузатувчи сифатида иштирок этди. Ўқувчилар томонидан чет тилида намойиш этилган саҳна кўринишлари, турли диалоглар ва жонли тарзда янграган қўшиқлар меҳмонларда ижобий таассурот қолдирди.

Text to speech